O'zbek Ўзбек

«Челси» «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси билан шартнома имзолади

Футбол
5 июл, 11:00
Лондон клуби яна бир трансферни эълон қилди.
«Челси» «Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси билан шартнома имзолади
ФОТО: UZPFL

Лондоннинг «Челси» клуби «Боруссия Дортмунд» вингери Жейми Гиттенс билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, «аристократлар» Гиттенс учун дортмундликларга 64,3 миллион евро тўлаган. Томонлар ўртасида 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

Ўтган мавсумда Гиттенс клуб сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун