Астанада ўтаётган бокс бўйича жаҳон кубогида кучлилар сараланмоқда.
МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра, 3 июл кунги беллашувларда ўзбекистонлик Феруза Казакова Хитой Тайпейи вакили билан кечган муросасиз баҳсда иродали ғалабага эришди.
-54 кг: Феруза Казакова — Циао-Вен Ҳуанг (Хитой Тайпейи) 3:2
Бугун Ўзбекистон бокс жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилиши белгиланган:
-51 кг: Сабина Бобоқулова — Пиҳла Каиво-Ожа (Филиппин)
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Беатриз Оливейра (Бразилия)
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Елдана Талипова (Қозоғистон)