O'zbek Ўзбек

Бокс. Астанадаги турнирда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Бокс
5 июл, 05:25
Сотимбоева бронза медалини қўлга киритди, Бобоқулова чоракфиналда ютқазди.
Бокс. Астанадаги турнирда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
Foto: Olympic uz

Астана шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон кубоги ҳал қилувчи босқичга кирмоқда.

МОҚ матбуоти хизмати хабарига кўра, 4 июл кунги беллашувларда Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова чоракфинал, Олтиной Сотимбоева яримфинал жангини ўтказишди. Улар орасида Ҳамидова ғалаба қозониб, бугун — 5 июл куни финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадиган бўлди. Сотимбоева эса бронза медали билан тақдирланди.

-51 кг: Сабина Бобоқулова — Пиҳла Каиво-Ожа (Филиппин) 0:5
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Беатриз Оливейра (Бразилия) 5:0
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Елдана Талипова (Қозоғистон) 2:3

Бугунги кун дастуридан тўлиқ яримфинал баҳслари ўрин олган бўлиб, унда 4 нафар ўзбекистонлик ҳал қилувчи босқич йўлланмаси учун беллашади. Жуфтликлар:

-54 кг: Феруза Казакова - Сакши (Ҳиндистон)
-80 кг: Соҳиба Рўзметова - Эсета Флинт (Австралия)
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Морелле Маккейн (АҚШ)
-75 кг: Азиза Зокирова - Суннива Ҳофстад (Норвегия)

Эслатиб ўтамиз, 3 июл кунги баҳсларда Феруза Казакова рақиби устидан иродали ғалабага эришганди.

Аъзамжон Иззатиллаев
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун