O'zbek Ўзбек

Бир қатор спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди

Бошқа спортлар
29 июн, 05:42
Улар сафида ёш спортчиларимиз ҳам бор.
Бир қатор спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди
Фото: МОҚ

30 июн — «Ёшлар куни» муносабати билан мамлакатимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар сафида бир қатор ёш спортчиларимиз ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Президент Қарори ва фармонига кўра, давлат мукофотига сазовор бўлган ушбу ёш спортчилар билан танишинг.

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Феруза Содиқова — Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийи;

Бобур Абдуҳоликов — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси;

Фотима Саипова — Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия жамоаси аъзоси;

Гулрухбегим Тохиржонова — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан:

Улуғбек Рашидов — Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 10-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти);

Михаил Клешко — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);

Шермуҳаммад Жандреев — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси.

Аввалроқ эркин кураш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллагани маълум қилинганди.

Шоҳрух Зоиров
Шоҳрух Зоиров Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун