Бугун
38
Ўзбек

«Барселона» «Челси» ҳимоячисини трансфер қилиши мумкин

Футбол
9 июн, 06:00
Леви Колвилл каталонияликларнинг трансфер рўйхатидан жой олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Барселона» «Челси» ҳимоячисини трансфер қилиши мумкин
Foto: Getty Images

«Челси» марказий ҳимоячиси Леви Колвилл фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Маrcа нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва Колвилл номзодлар қаторидан жой олган.

Тransfermarkt портали англиялик футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.

Қайд этилишича, Колвиллнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Колвилл ўтган мавсум Англия Премер-лигасида 3 та баҳсда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар