«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Алтай Байиндир ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, манкунианликларнинг ҳозирги режаси Байиндирнинг бошқа жамоага ўтиши ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини назарда тутади.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» айни пайтда иккинчи дарвозабон позицияси учун янги номзод изламоқда. Тажрибали Том Хитон эса жамоада учинчи дарвозабон сифатида қолади.
Эслатиб ўтамиз, Алтай Байиндир 2023 йилда Туркиянинг «Фенербахче» клубидан «Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилган эди.