O'zbek Ўзбек

Аламзада «Динамо» ютқазмаётган «аждарлар»ни мағлуб эта оладими? Абрамов Бердиевга қарши

Футбол
6 июл, 06:53
Учрашув соат 20:00 да бошланади.
Аламзада «Динамо» ютқазмаётган «аждарлар»ни мағлуб эта оладими? Абрамов Бердиевга қарши
Фото: Динамо ПФК

Бугун Суперлиганинг 15-тури доирасида «Динамо» Самарқандда «Насаф»ни қабул қилади.

Турнир жадвалида пешқадамлар тўқнашуви дейиш мумкин. Гарчи Вадим Абрамов шогирдлари «Нефтчи»га ютқазган бўлишига қарамай, 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Насаф»ни ортидан келмоқда. Аслини олганда самарқандликлар «Бунёдкор» ва «Нефтчи»га қадар яхши ўйин кўрсатиб келаётган ва натижалари билан чемпионатда интригани янада оширганди. Бироқ охирги икки рақибга қарши баҳсларда Абрамов шогирдларига омад ёки тажриба етишмади шекилли.

«Насаф» Суперлигада ҳали мағлубиятга учрмаган ягона жамоа ҳисобланади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари барқарор ўйнамоқда. Тўғри, Ўзбекистон кубогида гуруҳдаёқ турнирни тарк этди. Бироқ чемпионатда яхши ҳаракат қилмоқда. Пешқадам бўлиб олган ва амалдаги чемпион эканлигини бошқаларга эслатиб қўймоқда. Суперлигада ишончли тарзда ўйнамоқда.

Ўзаро ўйинларда ким устун?

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳозиргача 44 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бу беллашувларнинг 23 тасида «аждарлар» ғалаба қозонган бўлса, 8 учрашувда самарқандликлар зафар қучишган. Яна 13 ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам «Насаф» фойдасига – 65:40.

Ўтган мавсум Қаршида ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Самарқанддаги жавоб учрашувида эса қаршиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўша ўйинда ҳал қилувчи голни Абдувоҳид Неъматов пеналтидан мувоффақиятли амалга оширган эди.

Бугун ким ютиши мумкин?

Ўзаро ўйниларда меҳмонлар катта устун эканлигини кўриш мумкин. Лекин бу натижалар тарихда қолган. «Динамо» аввалги мавсумлардагига қараганда анча барқарор жамоага айланган. Жамоа ўйинида Абрамовнинг имзоси кўзга ташланмоқда. Агар самарқандликлар ўз майдонида икки мағлубиятдан етарлича хулоса чиқарган бўлса, «Насаф»га осон бўлмаслиги мумкин. Тўғри, йўқотишлар мезбонларда кўпроқ. Лекин Абрамов тажрибасидан келиб чиқиб, бугунги ўйинга муносиб таркибни жангга ташлайди.

Бердиев эса ўз тактикасига содиқ қолган ҳолда ҳужумкор футболни танласа керак. Бу эса майдонда ҳақиқий жанг бўлиши мумкин. Қолганини эса ўйин кўрсатиб беради.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Насаф» ўйини бугун соат 20:00 да бошланади.

Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун