Live
1
Ўзбек

«Ал Ҳилол» Перейрага шартнома таклиф қилади – Жейкобс

Футбол
9 июн, 11:06
У муқаддам ушбу мамлакатда «Аш Шабоб» ва «Ал Аҳли» клубларини бошқарган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Ал Ҳилол» Перейрага шартнома таклиф қилади – Жейкобс
Фото: Getty Images

«Ал Ҳилол» клуби «Ноттингҳэм Форес» бош мураббийи Витор Перейра хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клуби португалиялик мутахассис учун катта маош кўзда тутилган расмий таклиф тайёрламоқда.

Риёд клубининг амалдаги бош мураббийи Симоне Инзаги шу ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Перейра учун Саудия Арабистони чемпионати бегона эмас. У муқаддам ушбу мамлакатда «Аш Шабоб» ва «Ал Аҳли» клубларини бошқарган.

Ўз навбатида «ўрмончилар» ҳам Перейра билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. У жамоани 2026 йилнинг февралидан бери бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар