Илк бор академик ўзбекистонлик эшкак эшувчи жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
«Швейцариянинг Люцерн шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда илк бор мазкур тоифадаги мусобақада дастлабки медалини қўлга киритди.
LM1x дастурида (енги вазнли яккалик) кечган баҳсларда Париж-2024 ёзги олимпия ўйинлари иштирокчиси Шаҳзод Нурматов маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди», —дейилади хабарда.
Аввалроқ бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон спортчилари жаҳон кубогида бронза медални қўлга киритгани маълум қилинганди.