30.04.2025 14:05
7060
Теглар
Рейс ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Витор Рейс ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Футболчи қишки трансфер ойнасида «Палмейрас»дан «шаҳарликлар» сафига қўшилган эди. Маълум бўлишича, 19 ёшли бразилиялик мудофаа вакили мавсум якунида АПЛдан кетиши кутилмоқда.

Айни вақтда Бразилиянинг «Фламенго»жамоаси уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Таъкидлаш лозим, трансфердан сўнг Рейс «Манчестер Сити» таркибида бор-йўғи учта расмий ўйинда қатнашди ва майдонда умумий ҳисобда 136 дақиқа тўп тепди.

Transfermarkt портали бразилиялик ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ манчестерликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Италияда давом эттириши мумкинлиги маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар