30.04.2025 13:20
2377
Теглар
Индзаги: «Биз «Барселона»ни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз»

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар Лигаси яримфинал доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамиз аллақачон қойилмақом вазифани уддалади. Охирги ҳафтадаги натижалар сўнгги тўрт йилдаги меҳнатни бекор қилмайди. Сўнгги уч ўйинда яхшироқ ўйнашимиз керак эди, аммо тўрт йилдан бери биз барча совринлар учун курашяпмиз. Бошида эса айримлар А Сериянинг кучли тўртталигига кириш ҳам қийин бўлади дейишганди.

Мен ҳеч қачон ўз футболчиларим ёки мухлисларим ҳақида ёмон гап айта олмайман – айнан уларнинг ҳиссаси туфайли биз катта ютуқларга эришдик ва барча қийинчиликларни ортда қолдирдик.

Рақибни яхши биламиз. Флик — ажойиб мураббий, у жамоа ҳужумларини жуда яхши ташкил қилган.

Улар дунёдаги энг ажойиб шаклланган жамоалардан бири. Футболчилари тўпни йўқотган пайтда ҳам, ҳужумчилари ўта хавфли. Бу жамоа маълум вақт мобайнида шаклланди, кўплаб футболчилари эса ўз академиясидан чиққан. Шунингдек, каталонияликларда ажойиб статистика бор – икки совринни қўлга киритишган ва яна иккитаси учун курашмоқда.

Биз «Барселона»ни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз — бу «Барса»га ҳам, «Бавария», «Реал», «Манчестер Сити» ва «Арсенал»га ҳам тааллуқли. Юқорида санаганларимнинг барчаси ушбу мусобақанинг муносиб иштирокчилари.

Биз ҳам ажойиб йўлни босиб ўтдик. Яримфиналда ҳақиқий «Интер»ни намоён этмоқчимиз. Мен «Барселона»ни Европанинг тўрт кучли жамоасидан бири деб биламан, худди «Арсенал» ва «ПСЖ» сингари.

Афсуски, биз ёмон ҳафтани бошдан кечирдик. Рақибимиз эса Испания Кубогини ютди. Турлича кайфиятда бўлсак-да, майдонда яхши кураш кўрсатишимиз мумкин, – деди «Интер» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар