30.04.2025 11:15
5486
Теглар
Энрике «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг: «Учрашув бошида урилган гол бизга ишонч бағишлади»

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Арсенал» устидан қозонилган ғалаба (1:0) дан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз ҳар куни характер кўрсатяпмиз. Буни «ПСЖ»да кўриш жуда ҳам ёқимли. Бугунги баҳс ҳиссиётларга бой бўлди. Бундай ажойиб атмосферада ўйнаш жуда қийин. Учрашув бошида урилган гол бизга ишонч бағишлади.

Йигитлар билан ўйинни назорат қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Энди ўз майдонимизда, мухлисларимиз олдида ўйнаймиз ва шунга тайёр бўлиш керак.

Дембеле жавоб учрашувида майдонга тушадими? Билмайман. Биз бир жамоамиз. Усмон ўйнай олса, албатта яхши. Агар у йўқ бўлса, унда биз бошқа вариантларни кўрамиз», – деди «ПСЖ» бош мураббийи Canal+ эфирида.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ» Чемпионлар лигаси яримфиналининг илк ўйинида «Арсенал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 70-дақиқасида ғалаба голи муаллифи бўлган Усмон Дембеле жароҳат олди ва захирага олинди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар