30.04.2025 12:00
2402
Теглар
Артета: «ПСЖ» ҳужумда самаралироқ ўйнади ва Доннарумма ажойиб ўйин намойиш этди»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «ПСЖ»дан қабул қилиб олинган мағлубиятни (0:1) изоҳлади.

«Биз ўйинда жуда кўп куч сарфладик. Илк 10–15 дақиқада темпга мослашиш ва устунликка эришиш қийин бўлди. Тўпни қайтариб олишда керакли жойларда яхши ҳаракат қила олмадик ва шу сабаб муаммоларга дуч келдик.

Шу билан бирга, алоҳида бир ҳолатда урилган голдан ташқари катта ўзгариш юз бермади. Чемпионлар Лигасининг даражаси шундай. Ўйлашимча, голдан кейин футболчиларимиз анча яхши ҳаракат қилди. Фақат дуранг қайд эта олмаганимиз афсуслантиради.

Бугун икки жуда кучли клубни кўрдим. Барча нарсани кичик деталлар ҳал қилди: улар ҳужумда самаралироқ ўйнади ва Доннарумма ажойиб ўйин намойиш этди.

Агар Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашни истасанг, ўзига хос ишни амалга ошириш керак. Парижда шу ишни қилишга ҳаракат қиламиз», – деди «Арсенал» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар