Анчелотти кутилмаганда Бразилия миллий жамоасини бошқариш таклифини рад этди
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ёзда Бразилия миллий жамоасини бошқариш ниятида эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Буни италиялик мутахассис шахсан Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президенти Эдналдо Родригесга маълум қилган. Айни вақтда Анчелотти солиқлардан ташқари йилига 50 миллион евро маош таклиф қилаётган Саудия Арабистонининг бир клуби таклифини кўриб чиқмоқда.
Италиялик мураббийнинг мадридликлар билан шартномаси 2026 йил июнигача амал қилади. Аввалроқ, тажрибали бош мураббийнинг Бразилия миллий жамоасидаги маоши ҳам маълум экани айтилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар