29.04.2025 20:10
1847
Теглар
Флик: «Келаси мавсумда ҳам «Барса»ни бошқараман»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик жамоа билан шартномасини узайтириш ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермади.

Аввалроқ германиялик мутахассис клуб билан 2027 йилга қада шартномани узайтириш борасида келишиб олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

«Келаси мавсумда ҳам жамоани бошқараман деб ўйлайман. Менинг амалдаги шартномам 2026 йилгача. Такрорлайман, бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиламан, бу менга ёқади. 

Ҳозир бу ҳақда гапиришнинг вақти эмас. Биз бор эътиборимизни мақсадларимизга қаратганмиз ва бу клубдаги мавқеимдан муҳимроқ. Биз келажакда нима бўлишига эътибор қаратганимиз йўқ», – дея Флик сўзларидан келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар