Дайер «Монако»га ўтмоқда – Романо
«Бавария» ҳимоячиси Эрик Дайер келаси мавсумни «Монако»да бошлайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 31 ёшли футболчи 2027 йилга қадар монегасликлар сафида тўп суради. Келишув муддати яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.
Бу мавсумда Дайер «Бавария» сафида барча турнирларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 ассистни қайд этган. Transfermarkt порталига кўра, унинг трансфер нархи 8 миллион еврога тенг.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар