29.04.2025 23:54
743
Теглар
Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини америкалик Дарюс Фулгҳэмга қарши ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур жанг 30 май куни Лас-Вегас шаҳридаги Virgin Hotels мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида бўлиб ўтади. Мазкур жанг супер ўрта вазн тоифасидаги WBA Элиминатори мақомида бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашув ғолиби кейинги жангини айнан чемпионлик камари учун ўтказади.

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 15 ғалаба (10 КО) ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарьюс ҳисобида эса 14 та жангда қўлга киритилган 14 та ғалаба (12 КО) бор. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар