«Бавария» Виртц билан келишиб олди – манба
«Байер» яримҳимоячиси Флориан Виртц фаолиятини «Бавария»да давом эттириши кутилмоқда.
Журналист Санти Ауна хабарига кўра, Мюнхен клуби футболчининг вакиллари билан келишиб олишган. 25 ёшли Виртц ҳам фаолиятини «Бавария»да давом эттиришга розилик берган.
Шунингдек, «Манчестер Сити» ва» «Реал» ҳам унга қизиқиш билдираётганди. Аммо у Бундеслигада қолишни афзал билган.
Флориан Виртц бу мавсумда «доришунослар» сафида барча турнирларда 42 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 12 ассистни қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар