28.04.2025 14:20
1177
Теглар
«Тоттенҳэм» «Астон Вилла»дан ўзаро ўйинни эртароқ ўтказишни сўраб, рад жавобини олди

«Тоттенҳэм» ўзи ўйнаши мумкин бўлган Европа Лигаси финали олдидан «Астон Вилла»га қарши баҳс санасини ўзгартира олмади. 

BBC журналисти Сами Мокбелнинг ёзишича, Лондон клуби АПЛ 37-туридан ўрин олган ўйинни 18 майдан олдинроқ ўтказишни «Астон Вилла»дан сўраган. Чунки 3 кундан кейин — 21 майда Европа Лигаси финали ўтказилади. Аммо ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган Бирмингҳэм клуби рад жавобини берди 

Эътиборлиси, «Тоттенҳэм» ҳали финалга чиқиш масаласини ҳал қилмаган. Жамоа яримфиналда «Буде-Глимт»га қарши ўйнайди. Беллашувлар 1 ва 8 май кунлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар