Рэшфорд жароҳат сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
«Астон Вилла» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд оёқ пайларини шикастлаб олди ва у катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Рэшфорд қўшимча тиббий текширувлардан ўтади, аммо ҳозирча шифокорлар унга жарроҳлик амалиёти талаб қилинади деб ҳисоблашмаяпти. Шу тариқа, футболчи «Фулҳэм», «Борнмут», «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маркус ҳозирда «Астон Вилла» сафида ижара асосида ўйнамоқда. Ёзда у «Манчестер Юнайтед»га қайтиши керак бўлади ва шундан сўнг ўз келажаги борасида қарор қабул қилади.
Аввалроқ англиялик ҳужумчига «Кристал Пэлас» қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар