28.04.2025 22:17
1231
Теглар
Мерино ва Уайт «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан машғулотларга қайтди

«Арсенал» аъзолари Микел Мерино ва Бен Уайт тўлиқ машғулотларга қайтди.

Икки футболчи ҳам жамоа билан очиқ машғулотда иштирок этди. Улар Чемпионлар Лигаси яримфиналининг илк учрашувида жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Маълумот ўрнида, лондонликлар мазкур босқичда «ПСЖ» билан куч синашади. Илк беллашув Лондонда бўлиб ўтади. 

Аввалроқ «Арсенал»нинг парижликлар билан кечадиган баҳсига жамоаларнинг гуруҳдаги ўзаро ўйинини бошқарган ҳакам тайинлангани маълум қилинганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар