28.04.2025 22:41
2650
Теглар
Клопп «Ливерпул»нинг чемпион бўлгани муносабати билан клуб мухлисларига табрик йўллади

«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг АПЛда чемпион бўлгани муносабати билан клуб мухлисларига табрик йўллади.

«Жамоа ўтмишидан тўла миннатдорман, ҳозиридан жуда хурсандман ва келажагидан юз фоиз бехавотирман. Табриклайман, барчангизга раҳмат айтиб қоламан.

You'll never walk alone («Сиз ҳеч қачон ёлғиз эмассиз» - клуб шиори)», - деди германиялик мутахассис ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида.

Аввалроқ Клоппнинг 2026 йил ёзигача клуб ёки миллий жамоани бошқармаслиги маълум қилинганди.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар