Родри ва Ҳоланд машғулотларга қайтишди
«Манчестер Сити» футболчилари Эрлинг Ҳоланд ва Родри машғулотларга қайтишди.
Ижтимоий тармоқларда ҳар икки ўйинчининг умумий жамоа билан машғулотда қатнашаётгани акс этган суратлар тарқалди.
Испаниялик 28 ёшли яримҳимоячи хочсимон пайлар жароҳати сабаб сентябрдан бери ўйнамаяпти. Новегиялик 24 ёшли ҳужумчи эса март ойи охиида болдиридан жароҳат олганди.
«Олтин тўп» соҳиби Родри бу мавсумда атиги 3 ўйинда майдонга тушди. Ҳоланд ҳисобида эса 40 баҳсда 30 гол ва 4 ассист бор.
«Манчестер Сити» навбатдаги ўйинини бугун, 27 апрел куни Англия Кубоги яримфиналида «Ноттингҳем Форест»га қарши ўтказади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар