27.04.2025 18:30
783
Пролига. «Локомотив» ўз майдонида мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди

Пролига 4-турида  «Локомотив» ўз майдонида «Олимпик МобиУз»га мағлуб бўлди.

Учрашувдаги ягона гол 64-дақиқада Мейрбек Режабалиев томонидан киритилди. У пеналтидан унумли фойдаланиб, жамоасига 3 очко келтирди. 

Бу ғалабадан сўнг меҳмонлар очколари сонини 7 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Темирйўлчилар» эса 9 очко билан 2-ўринга тушди.

Пролига. 4-тур. 27 апрел
Локомотив — Олимпик МобиУз 0:1

Гол: Мейрбек Режабалиев (64, пен).

Амалга оширилмаган пеналти: Акаки Шулая (62, «Локомотив»).

Четлатиш: Даврон Ҳошимов (63, «Локомотив»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар