Морейра «Шўртан» устидан қозонилган ғалабадан сўнг: «Фарғонада ҳам, бугун ҳам муҳим ғалабага эришдик»
Суперлига 7-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Шўртан» учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Педру Морейра ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ҳужумда фаол ҳаракат қилдик ва кўпроқ голли имкониятларимиз бўлди. Рақибнинг кучли тарафларини тўса олдик. Бугун ғалаба жуда муҳим эди. Иштиёқни сақлаб қолиш керак эди.
Бир футболчи кам бўлганда ҳимояга кўпроқ эътибор берилади. Рақибни дарвозамизга яқинлаштирмасликка интилдик ва яққол вазиятларга йўл қўймадик.
Бўш ҳудудларга чиқиб боришга уриндик, аммо уларни голга айлантира олмадик. Фарғонада ҳам, бугун ҳам муҳим ғалабага эришдик», - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар