«Қўқон-1912» Кобена билан шартномани бекор қилди
«Қўқон-1912» жамоаси ивуарлик ҳужумчи Амед Кобена билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди.
"Футболчи жамоамизнинг илк машғулотида жароҳат олди ва бу жароҳат футболчининг кейинги фаолиятига таъсир қилди. Шу сабабли икки томон келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилди", — дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Амед Кобена қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида қўқонликлар сафига келиб қўшилганди. 27 ёшли ҳужумчи мавсум якунига қадар мўлжалланган шартномага эга бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар