21.04.2025 10:19
1708
Теглар
«Лестер» сўнгги 3 йилда 2-бор АПЛни тарк этди

«Лестер» кейинги мавсумда Чемпионшипда ўйнайди.

Руд ван Нистелрой жамоаси АПЛ 33-турида «Ливерпул»дан (0:1) учралган мағлубиятдан сўнг Премер-лигадан тушиб кетиши аниқ бўлди. 

«Тулкилар» 18 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа қолган 5 та турда ғалаба қозонса ҳам, 17-поғонадаги «Вест Ҳэм»га (36) етолмайди. 

Шу тариқа «Лестер» сўнгги уч мавсумда иккинчи марта юқори дивизионни тарк этди. Жамоа аввалроқ АПЛ антирекордини ўрнатганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар