«Манчестер Юнайтед» АПЛдаги мағлубиятлар сони бўйича рекорд қайд этди
«Манчестер Юнайтед» АПЛ тарихида мағлубиятлар сони бўйича рекорд қайд этди.
Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа ўз уйида «Вулверҳэмптон»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, «қизил иблислар» ўз тарихида илк бор АПЛнинг (1992/93 йилги мавсумдаги дебютдан бошлаб) бир мавсумида 15 та мағлубиятга учради.
Шунингдек, жамоа 2024/25 йилги мавсумни ўз тарихидаги энг кам очко билан якунлаши ҳам аниқ бўлди. Ҳозирда «МЮ» турнир жадвалида 38 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар