Бруну Фернандеш 3 йилдан сўнг илк бор АПЛ доирасидаги ўйинда захирада қолдирилди
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Бруну Фернандеш 3 йилдан сўнг илк бор захирада қолдирилди.
Айни дақиқаларда «қизил иблислар» Англия чемпионати доирасида ўз майдонида «Вулверҳэмптон»га қарши ўйин ўтказмоқда. Жамоа сардори Фернандеш эса учрашувни захира ўриндиғида бошлади. Сабаби, Рубен Аморим клуб етакчисига дам олиш имконини берди.
Фернандеш АПЛ учрашувини захирада бошлагани охирги марта 2022 йил 3 январда кузатилган. Энг қизиғи шундаки, ўшанда ҳам манчестерликлар ўз уйларида айнан «Вулверҳэмптон»га қарши ўйнаган эди.
Бу баҳсда манкуниянликлар минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган, Бруну эса 60-дақиқада захирадан майдонга тушган. Ўшанда «МЮ»нинг бош мураббийи Ралф Рангник эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар