Бернарду Силва фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Португалиялик футболчини «Барселона» ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Унинг шартномасида 58 миллион еврога тенг товон пули кўрсатилган.

Бундан ташқари, манчестерликлар билан келишувда Силванинг Каталония клубига ўтишини осонлаштирувчи махсус банд ҳам мавжуд.

Аввалроқ унинг ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар