18.04.2025 14:58
3032
Теглар
Рафиня — букмекерларга кўра «Олтин тўп» учун асосий даъвогар

«Барселона» вингери Рафиня «Олтин тўп» учун курашда 1-ўринда мустаҳкам турибди. 

ЕЧЛ чоракфинал босқичидан кейин ҳам букмекерлар бразилиялик футболчини юқори поғонада қолдиришди.

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле 4-ўриндан 2-поғонага кўтарилди. «Реал» вингери Винисиус Жуниор ўнликдан чиқиб кетди. Умуман, топ-10да Мадрид клубидан фақат Килиан Мбаппе қолди. 

1. Рафиня («Барселона»). 
2. Усмон Дембеле («ПСЖ»). 
3-4. Ламин Ямал («Барселона»). 
3-4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»). 
5. Роберт Левандовски («Барселона»). 
6. Килиан Мбаппе («Реал»). 
7. Педри («Барселона»). 
8. Лаутаро Мартинес («Интер»). 
9. Хвича Кварацхелия («ПСЖ»). 
10. Деклан Райс («Арсенал»). 
11-12. Гави («Барселона»). 
11-12. Ҳарри Кейн («Бавария»). 
13. Винисиус Жуниор («Реал»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар