«МЮ» — «Лион» баҳси қўшимча бўлимлардаги голлар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди
Европа Лигаси 1/4 финали жавоб баҳслари доирасидаги «Манчестер Юнайтед» — «Лион» (5:4) ўйинида бир неча рекордлар қайд этилди.
Беллашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди, қўшимча бўлимларда эса 5 та гол урилди. Дастлаб «Лион» икки бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, манкунианликлар 113-дақиқадан бошлаб 7 дақиқа ичида мағлубиятни ғалабага айлантиришди.
Шу тариқа еврокубокларда илк бор қўшимча бўлимларда 5 та гол урилди.
Шунингдек, «МЮ» еврокубокларда 120+ дақиқаларда 2 та тўп киритган дастлабки жамоага айланди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар