18.04.2025 11:10
2936
Теглар
Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Килиан Мбаппе «Арсенал» билан ўйинда жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.

«Реал» ҳужумчиси Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб баҳсида (1:2) тўпиғидан жароҳат олиб, алмаштирилди. 

АSʼнинг маълумотларига кўра, дастлабки текширувлар бўйича франциялик футболчининг жароҳати жуда жиддий эмас, аммо кейинги 48 соатда у такрорий текширувлардан ўтади. 

Мбаппе 26 апрел куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши Испания Кубоги финалида ўйнаши кутилмоқда.

Ла Лигада эса 26 ёшли ҳужумчи «Алавес» (1:0) билан баҳсдаги қизил карточка сабаб «Атлетик»ка қарши навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар