18.04.2025 22:57
3421
Луис Энрике «Арсенал» ҳақида: «Улар кимни мусобақадан чиқариб юборганини яхши биламиз»

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси ярим финали олдидан «Арсенал»ни мақтаб, лондонликларни Европанинг энг яхши жамоаларидан бири деб атади.

«Арсенал» кимни мусобақадан чиқариб юборганини яхши биламиз. Ҳозир кучли тўртликдамиз ва Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз.

Бу сўнгги мавсумларда Микел Артета қўл остида жуда катта ривожланган жамоа ва ҳозир жуда-жуда яхши ўйнамоқда.

Албатта, инглиз жамоалари ўртасида умумий ўхшашлик бўлиши мумкин. Биз аллақачон «Ливерпул» ва «Арсенал»га қарши ўйнадик ва энди яна лондонликларга қарши майдонга тушамиз», — деди Энрике.

Аввалроқ Opta портали томонидан «Арсенал» Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогар экани маълум қилинганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар