Галлас: «Де Брюйненинг «Ан Наср»га ўтиши Роналдуга 1000-голни тезроқ уриш имконини беради»
Вилям Галлас «Ан Наср»да Кевин де Брюйнени кўришни истайди.
Аввалроқ Саудия Арабистони клублари Белгия миллий жамоаси ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги хабар қилинганди.
33 ёшли яримҳимоячи мавсум охирида «Манчестер Сити»ни тарк этади.
«Бу Криштиану Роналду ва Садио Мане учун жуда яхши бўларди. Клуб учун ҳам жуда ажойиб бўлади. Улар Саудия лигасини ютишни хоҳлашади, бу истак Кевин билан амалга ошиши мумкин.
Шунингдек, Де Брюйненинг бориши Роналдуга 1000-голни уришга ёрдам беради, чунки Кевин майдонни кўриш бўйича ўзига хос қобилиятга эга. Ишончим комилки, Роналду ҳам у билан ўйнашни истайди», — дея «Челси» ва «Арсенал» собиқ ҳимоячисининг сўзларини келтиради Slingo
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар