18.04.2025 14:55
2266
Теглар
Фонсека «МЮ» билан ўйиндан сўнг: «Ҳисоб 4:2 эканлигида ғалабага ишониб қолдик. Тажриба етишмади»

«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека Европа Лигаси 1/4 финалидан жавоб баҳсидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (4:5) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Нима бўлганини тушунтириш қийин. Ҳаммаси бизнинг фойдамизга эди. Бир киши кам бўлсак-да, 4:2 ҳисобида олдинда эдик. Аммо ғалабага эрта ишониб, эрта байрам қилиб юбордик. Тажриба етишмади. 

Пеналтидан кейин «МЮ» футбол ўйинчилари бизга кўп босим ўтказишни бошлашди ва ҳар доим тўпни жарима майдончасига узатишди. Биз бу кескинликка бардош бера олмадик», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар