18.04.2025 12:38
7934
Теглар
«Барселона»нинг Нико Уилямс трансфери борасидаги фикри ўзгарди

«Барселона» бу ёзда Нико Уилямсни сотиб олмайди, деб хабар беради Marca. 

Каталонияликлар спорт директори Деку ва бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик «Атлетик»нинг 22 ёшли вингери трансферидан воз кечишди. 

Энди клуб ҳужумни кучайтиришни режалаштирмаяпти ва таркибдан қониқмоқда. Шунингдек, йирик трансферларга маблағ ҳам йўқ. 

Бу мавсумда Уилямс Ла Лигада 27 ўйинда 5 та гол урди. «Барса» ўтган ёзда уни сотиб олишга уриниб кўрганди.

Аввалроқ Испания миллий жамоаси футболчиси учун курашга «Челси» қўшилгани хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар