18.04.2025 14:02
573
Теглар
Аморим: «Мэйну ва Магуайрнинг голларидан кейин чиққан шум — мен эшитган энг яхши овоз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим Европа Лигаси 1/4 финали жавоб баҳси доирасидаги «Лион»га (5:4) қарши ўйинда сўнгги голлардан кейин юзага келган шовқинни таъкидлади. 

«Кобби Мэйну ва Ҳарри Магуайрнинг голларидан кейин стадиондан чиққан шум мен эшитган энг яхши овоздир. 

Кўп одамлар футболкаларни сақлашни хоҳлайди, аммо мен шунчаки ушбу товушни сақлаб қолишни истайман. Бу — дунёдаги энг яхши овоз», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» — «Лион» ўйинида еврокубоклар рекордлари ўрнатилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар