17.04.2025 10:25
2034
Теглар
Винисиус «Реал» сафида энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айланди

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Арсенал»га қарши ўйинда жамоаси сафидаги 105-голини урди.

Opta хабарига кўра, Вини «Реал» сафида энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айланди. У афсонавий ҳужумчи Роналдо Назариога тегишли бўлган 104 та голлик рекордни янгилади.

Бу мавсум Винисиус барча мусобақаларда 45 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 14 ассистни қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Чемпионлар лигаси чорак финалида «Арсенал»га қарши ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар