17.04.2025 09:02
605
Теглар
Артета: «Реал Мадрид»ни мағлуб этиш қобилиятимизга тўлиқ ишонган эдик»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар Лигаси чоракфинали доирасидаги «Реал»га қарши жавоб баҳсидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

Лондонликлар 1/4 финал жавоб ўйинида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб (биринчи ўйин – 3:0), яримфиналга йўл олишди.

«Фаолиятимдаги энг яхши кечалардан бири. Биз энг буюк тарихга эга жамоага қарши тўқнаш келдик. Албатта, бундан фахрлансак бўлади. Бу ерда ғалаба қозониш жуда қийин. Яхшиямки, кўп нарса фойдамизга ҳал бўлди. «Реал Мадрид»ни мағлуб этиш қобилиятимизга тўлиқ ишонган эдик ва футболчилар бунга эришди.

«ПСЖ» ҳақида ? Мен уларнинг «Астон Вилла»га қарши ўйинни томоша қилдим. Фантастик баҳс бўлди. Луис Энрикени яхши биламан, аммо ҳозир бу ғалабадан завқланайлик», – деди ТNS Sports телеканалига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар