16.04.2025 12:18
545
Теглар
Украина миллий жамоаси собиқ мураббийи «Нефтчи»да иш бошлади

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлганини маълум қилди.

«Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоамизда украиналик тажрибали мураббий Андрей Анненков ёрдамчи сифатида Виталий Левченко билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Андрей Анненков меҳнат фаолиятини 1986 йил «Авангард» Курск клубида бошлаган. Кейинги икки йилни украиналик мутахассис «Искра» (Смоленск) жамоасида ўтказди.

1990 йилда у «Динамо» Киев таклифини қабул қилди ва икки йил Киевда ишлади. Шунингдек, Андрей Анненков Украина миллий жамоасида ҳам фаолият юритган мураббийлардан ҳисобланади.

Андрей Михайилович Анненков 2007 йилдан Киевнинг «Арсенал» клуби ёшлар жамоасида фаолиятини бошлади. Турли тоифадаги жамоаларда яхши натижаларга эришган мураббий 2014/15 йилги мавсумда «Арсенал» жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланади.

2019 йилда Украина U-20 жамоаси бош мураббийи Александр Петраков штабида ишлаб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди.

2021 йил август ойида Украина миллий жамоаси бош мураббийи Александр Петраковга ёрдамчи мураббий бўлиб ишга киришади.

Андрей Михайлович Анненковнинг сўнгги иш жойи эса Арманистон миллий жамоаси бўлди. Мураббий у ерда ҳам Александр Петраков билан ҳамкорликда ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Нефтчи» Суперлигани кетма-кет учта дуранг билан бошлаб, сўнгги икки ўйиндаги ғалаба эвазига 9 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар