16.04.2025 08:45
11845
Теглар
Флик Дортмунддаги 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: «Бугун – «Барса» учун энг яхши кун эмасди. ЕЧЛ – дунёдаги энг яхши турнир»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб баҳси доирасидаги «Боруссия» Дортмундга қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

Каталонияликлар жавоб ўйинида 1:3 ҳисобида ютқазишди, аммо икки ўйин натижасига кўра (биринчи ўйин – 4:0) яримфиналга йўл олишди.

«Жуда яхши рақибга қарши, ажойиб атмосферада тўп сурдик. Бу бизнинг энг яхши кунимиз эмасди. «Дортмунд» каби жамоаларга қарши ўйинлар осон кечмайди, лекин биз кейинги босқичга ўтдик – бу энг муҳими.

Чемпионлар Лигаси – дунёдаги энг яхши турнир. Яримфиналга чиқиш клуб, жамоа ва барча учун катта ютуқ.

Яримфиналда кимни кутаман? «Бавария» ёки «Интер»? Қайсидир бирини танламайман. Ўйинни уйда томоша қилиб, завқланаман», - дейди Каталония клуби бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар