«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси чоракфинали доирасидаги «Астон Вилла»га қарши жавоб баҳсидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
Парижликлар 1/4 финал жавоб ўйинида «Астон Вилла»га 2:3 ҳисобида ютқазишди (биринчи ўйин – 3:1), бироқ икки ўйин натижасига кўра яримфиналга йўл олишди.
«Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқиш осон эмас. Биз эса кетма-кет иккинчи марта бунга эриша олдик.
Ўйин жуда оғир ўтди. Биз уни ажойиб тарзда бошладик, аммо кейин муаммолар пайдо бўлди. Биринчи бўлимда ўз кучимизга ишонч юқори эди – бу яхши жиҳат. Жамоанинг янада муваффақиятли бўлиши учун кўп нарсани яхшилаш керак. Биз хурсанд бўлишимиз лозим. Биз билан доим бирга бўлган мухлисларга миннатдорлик билдираман. Улар билан яхши даврни бошдан кечиряпмиз.
Ҳеч қачон ортиқча хотиржамликка берилмаслигимиз керак, чунки ўйин давомида барча нарса ўзгаради. «Астон Вилла» – яхши ўйин намоён этди, кучли футболчиларга эга жамоа.
Жамоам натижаларидан жуда мамнунман. Бу йил оғир бўлди, жамоа атрофида кўп саволлар бор эди, аммо бу мавсум жамоа ўтган йилдагидан яхшироқ. Биз охиригача курашамиз», – деди Энрике Canal+ телеканалига берган интервюсида.
Маълумот учун, «ПСЖ» яримфиналда «Реал» - «Арсенал» учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.