15.04.2025 15:37
2484
Теглар
«Жамоа тезкор гол урса, қолганини «Бернабеу» қилиб беради» — Хоселу «Реал»нинг камбэкига ишонмоқда

Хоселу «Реал»нинг ЕЧЛ чоракфиналида «Арсенал» тўсиғидан ўтишига ишонмоқда. 

«Мен ҳар доим «Реал»нинг камбэкига ишонаман. Бир нарса аниқ: агар дунёда шунга ўхшаш нарсаларга қодир жамоа бўлса, бу «Реал»дир. Албатта, имконият бор. Мадрид ҳақида гапирганда, улар ҳар доим имкониятларга эга.

Крооснинг айтишича, Лондонда дуранг бўлганида бу Мадрид учун ғалати натижа бўларди, чунки у ҳолда камбэк қилиш мумкин эмас. 

Мен улар билан ушбу турнирда омон қолишни бошдан кечирдим. Буни ҳеч қачон унутмайман. Жамоага омад тилайман. 

«Арсенал»га қарши камбэк калити? Биринчи навбатда «Реал» иложи борича тезроқ гол уриши керак ва қолганини «Бернабеу» бажаради. Қўшимча бўлимларга ўтилса, «Реал» доим фавортига айланади», — деди Қатарнинг «Ал Ғарафа» клубида ўйнаётган мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси. 

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб беллашуви 16 апрел куни ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Хоселу ўтган мавсумда «Бавария»га қарши ўйинда «Реал»нинг суперкамбэк амалга оширишига ҳисса қўшганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар