15.04.2025 16:08
7757
Теглар
U-17 жаҳон чемпионатининг барча 48 иштирокчиси маълум

Қатарда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемиионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди. 

Илк бор турнирда 48 жамоа қатнашади. Мусобақа 2025 йил 3-27 ноябр кунлари бўлиб ўтади. 

Осиё — Ўзбекистон, Индонезия, Япония, Тожикистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, БАА, КХДР, Қатар.

УЕФА — Франция, Англия, Германия, Португалия, Италия, Белгия, Хорватия, Чехия, Австрия, Швейцария, Ирландия. 

КОНМЕБОЛ — Аргентина, Бразилия, Колумбия, Парагвай, Венесуэла, Боливия, Чили. 

КОНКАКАФ — АҚШ, Мексика, Канада, Панама, Коста-Рика, Ҳондурас, Ҳаити, Салвадор.  

Африка — Марокаш, Миср, Сенегал, Кот-д'Ивуар, Мали, Буркина-Фасо, ЖАР, Тунис, Замбия, Уганда. 

Океания — Янги Зеландия, Фижи, Янги Каледония.

24 май куни Доҳада қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси кичик мундиалга Осиё кубоги орқали йўл олди.Ислом Исмоилов шогирдлари қитъа чемпионатидаги юришини давом эттирмоқда ва 17 апрел куни КХДРга қарши яримфиналда ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар