«Сити» «Милан»нинг икки футболчисини 87 млн фунтга сотиб олмоқчи
«Манчестер Сити» «Милан»нинг бирйўла икки футболчисига қизиқмоқда.
TEAMtalk'нинг хабар беришича, «шаҳарликлар» яримҳимоячи Тижани Рейндерс ва ҳимоячи Тео Эрнандес билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Икки трансфер учун умумий 87 миллион фунт стерлинг ажратилган.
Италия клуби беқарор молиявий аҳволда, шунинг учун инглизларнинг камтарона таклифига қарамай, келишув амалга ошиши мумкин.
Шунингдек, «Милан»нинг кейинги мавсум учун Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслиги трансферлар эҳтимолини оширади.
Пулнинг катта қисми — 61 млн фунт нидерландиялик футболчига сарфланади. Келаси ёзда шартномаси тугайдиган Тео учун эса 20-30 миллион фунт берилади.
Бунгача «Сити» «Тоттенҳэм» ва «Ювентус» ҳимоячиларига қизиқаётгани хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар