«Сантос» клубнинг 113 йиллик кунида бош мураббийни истеъфога чиқарди
«Сантос» Бразилия чемпионатидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг бош мураббийини ишдан бўшатди.
Неймар ўйнайдиган жамоа 3 та турда атиги 1 очко тўплади – «Васко да Гама» (1:2) ва «Флуминенсе»дан (0:1) мағлубият, «Байя» (2:2) билан дуранг.
«Сантос» лигада 20 клуб орасида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Бош мураббий Педру Кайшиня билан бирга унинг икки ассистенти — дарвозабонлар мураббийи ва жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ҳам жамоани тарк этди.
Бразилия миллий жамоаси собиқ футболчиси Сезар Сампайо вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди.
Эътиборлиси, истеъфо 14 апрел куни — клубнинг 113 йиллигида содир бўлди. «Сантос»га 1912 йил 14 апрел куни асос солинган.
«Сантос» Паулиста лигаси яримфиналида ҳам мағлуб бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар