«МЮ» Патрик Шикни сотиб олмоқчи
«Манчестер Юнайтед» «Байер» форварди Патрик Шикни сотиб олмоқчи.
Sky Sport хабарига кўра, трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. «Манчестер Юнайтед» чехиялик 29 ёшли футболчи трансфери учун 35-40 миллион сарфлашга тайёр.
Футболчининг ўзи ҳам Премер-лигага йўл олишни истамоқда. Унга Саудия клублари томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда.
Шик бу мавсум «доришунос»лар сафида Бундеслигада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар