15.04.2025 17:54
3023
Теглар
Морган Гиббс-Уайт — «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсади

«Манчестер Сити» «Ноттингем Форест» ҳужумкор яримҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтга эътибор қаратган. 

Football Insider хабарига кўра, «шаҳарликлар»нинг ёзги трансфер вақтидаги асосий эътибори 25 ёшли Гиббс-Уайтни сотиб олишга қаратилади. «Сити» раҳбарияти ушбу футболчи бўйича «ўрмончилар» билан дастлабки музокараларни бошлаш арафасида.

Гиббс-Уайт бу мавсум «Ноттингем Форест» сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 ассистни қайд этган. Унинг «ўрмончилар» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали яримҳимоячининг бозор нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар