15.04.2025 17:25
5473
Теглар
Бенитес: «Роналду туфайли «Реал»ни тарк этмаганман»

«Реал» собиқ устози Рафаэл Бенитес ўз вақтида Криштиану Роналду билан келишмовчиликлар бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. 

«Бу гаплар нотўғри. Криштиану туфайли жамоадан кетганим борасидаги хабарлар ҳақиқатга умуман тўғри келмайди. У билан орамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган.

Криштиану  – буюк футболчи ва ҳақиқий феномен. Мен клубдаги баъзи ички муаммолар туфайли тарк этгандим. Лекин улар Роналду билан ҳеч қандай боғлиқ эмасди», - дея Бенитес сўзларидан келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Рафа Бенитес 2015-2016 йилларда «Реал» жамоасини бошқарган.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар